Мен payme’да бир сирни топдим ва энди ойига деярли 100 минг тежаяпман

Маошим барқарор бўлишига қарамай, барибир пул доим етмайдигандек туюлади. Ҳар ой ўтказмалар, мусиқа ва кино обуналари учун ўн минглаб пул кетарди. Уларни ўчириб ташлаб бўлмайди, чунки бутун оиламиз фойдаланади.
Ўзимда бир қанча карталар, қариндошларимда ҳам бошқа банк карталари мавжуд. Ҳаммаси битта жойда бўлгани қулай, шу сабабли комиссиялар юқорилигига қарамай payme’дан фойдаланишда давом этдим. Ҳисоб-китобимга қараганда, энди payme’ни аста-секин “зарар кўришга” мажбур қилаётганга ўхшайман. Бунга қандай эришганимни сизларга гапириб бераман.
Ўтказмаларга комиссия тўламайман
Ҳар ой оиламга 3–4 млн сўм ўтказаман: Самарқанддаги синглимга ва шахсий харажатлар учун онамга. Бу ўтказмалар учун одатда 40 минг сўм атрофида комиссия кетар эди.
Шунда мен payme plus обунасини уладим, чунки унда 5 млн сўмгача бўлган ўтказмаларга комиссия йўқ. Бу биринчи ёқимли совға бўлди: ҳеч нарсани ўзгартирмасдан, камроқ сарфлаш мумкин.
Ойига ≈ 40 000 сўм тежалади
Сервислар учун алоҳида тўламайман
Олдин иккита асосий обунага тўлардим: Yandex Plus — бутун оиламиз билан фильм кўрамиз, мусиқа тинглаймиз, китоб ўқиймиз ва баъзан овқат ёки такси буюртма қиламиз. Ва Setanta Sport — футбол ва боксни ўзим мириқиб томоша қиламан.
Алоҳида сотиб олса, ҳар бирига 16–17 минг сўм, ойига 33 минггача кетарди.
payme plus’да эса бу икки сервис обуна ичига киритилган, алоҳида тўлаш шарт эмас.
Ойига ≈ 33 000 сўм тежалади.
Турли харидлар учун камроқ тўлайман
Қўшимчасига, илова орқали қилган ҳар қандай тўловимдан 1% кешбек оляпман. Бунга коммунал тўловлар, боғча, мобил алоқа, чипталар, дўкондаги маҳсулотлар каби ҳар ой тўланиши керак бўлган нарсалар.
Мен бундай тўловлар учун ойига 5 млн сўмдан ортиқ сарфлайман. Шунда менга 50 минг атрофида кешбек қайтади. Обуна нархи эса атиги 29 990.
Яъни, кешбек сабаб обуна менга амалда бепулга тушяпти, ҳатто payme менга қўшимча пул қайтаряпти.
Ойига ≈ 50 000 − 29 900 = 20 100 сўм тежалади.
Хулоса: мен payme’га атиги 29 990 тўлайман, у эса менга ойига ≈ 123 000 сўм қайтаради.
Ҳисоблашимча:
≈ 40 000 сўм — ўтказма комиссиялари учун;
≈ 50 000 сўм — кешбек сифатида;
≈ 33 000 сўм — Yandex Plus ва Setanta Sport обуналари учун payme менинг ўрнимга тўлайди.
Мен эса payme plus учун фақат 29 990 сўм тўлайман. Натижада ойига тахминан 93 000 сўм, йилига эса 1 млндан кўпроқ сўм тежайман.
Эҳтимол, payme компаниясида иқтисод нотўғри ҳисоблангандир, чунки ҳар бир фойдаланувчига бундай харажат уларга қандай фойда келтиришини тушунмаяпман. Лекин ҳозирча шундай ишлаяпти экан — фойдаланиб қолинг!
Санжар Ибрагимов, фойдаланувчи
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter