Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яманда нималар бўлмоқда? Хусийлар жиддий баёнот берди

Яманда нималар бўлмоқда? Хусийлар жиддий баёнот берди

Фото: Khaled Abdullah / Reuters

Хусийлар ҳаракати вакили Яҳё Сариянинг сўзларига кўра, «Ансар Аллоҳ» жангарилари Яманнинг Таиз ва Ал-Ҳодайда вилоятларидаги умумий майдони 5 400 квадрат километр бўлган олтита туманни назоратга олди.

​«Кўп томонлама ҳарбий операция Саудия Арабистони қўшинларини ғанбий қирғоқбўйи минтақаларидан қувиб чиқариш мақсадида олиб борилмоқда», — деди Яҳё Сария Al-Marisax телеканалида.

​Яманнинг ғарбий қирғоғи Баб ал-Мандаб бўғозига чиқиш имконияти туфайли стратегик аҳамиятга эга.

У Қизил денгизни Адан кўрфази билан боғлайди ва Сувайш каналининг жанубий дарвозаси бўлиб хизмат қилади. Бу Осиёдан Европага товарларни ташиш учун энг қисқа денгиз йўли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг