Яна 10 кишида коронавирус топилди. Кун давомида касалланганлар 26 нафарга етди

2020 йил 8 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2324 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бугун, эрталабки соат 10:00да Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 2314 нафарга етгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 10 кишида инфекция аниқланган.
Кун давомида коронавирус аниқланганлар сони 26 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter