Яна бир президент коронавирусга чалинди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда украиналик етакчининг ўзи «Facebook»да маълум қилди.
«Тана ҳароратим — 37,5. Барчага 36,6 даражани тилайман! Ўзимни яхши ҳис қиляпман», — деди у.
Давлат раҳбари изоляциядан туриб ўз вазифасини бажаришини таъкидлаган.
«Кўпчилик COVID-19ни енгди. Мен ҳам уддалайман», — деб ёзган Зеленский.
«Worldometers» ҳисоб-китобича, 2020 йил 9 ноябрь соат 20:30 ҳолатига кўра, Украинада 469 018 киши коронавирусни юқтириб олган бўлиб, улардан 8 565 киши ҳаётдан кўз юмди. 209 143 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter