Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир тоифа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантириладиган бўляпти

Яна бир тоифа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантириладиган бўляпти

Сув хўжалиги вазирлиги сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, келгусида сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахсларни ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан пул мукофоти билан рағбатлантириш назарда тутилмоқда. Маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда эса Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантириш режалаштириляпти.

Шунингдек, белгиланишича, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус формали кийим-бош кийиб юрадилар ва тегишли фарқлаш белгиларини тақадилар. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлиги ошириш мақсадида Инспекция ходимлари 142 та скутер ёки унинг муқобили билан таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар қонунчиликда бир неча турдаги, жумладан коррупция, ёқилғи-энергия ва ноқонуний эгаллаб олинган ер билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга тегишли тартибда пул мукофотлари берилиши назарда тутилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг