Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна икки давлат фуқароларидан зудлик билан Украинани тарк этишни сўради

Яна икки давлат фуқароларидан зудлик билан Украинани тарк этишни сўради

Фото: «Depositphotos / Rafael Ben-Ari / Chameleons Eye»

Янги Зеландия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди. Бу ҳақда ТИВ вазири Наная Махута вазирлик веб-сайтида маълум қилган.

«Россия ва Украина ўртасидаги кескин вазият туфайли Янги Зеландия ҳукумати Украинадаги янги зеландияликларга уларни уйларига олиб кетиши мумкин бўлган тижорат рейслари мавжуд бўлганда дарҳол мамлакатни тарк этишни тавсия қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, Янги Зеландия ҳукуматининг Украинадаги мамлакат фуқароларига консуллик ёрдами кўрсатиш имконияти чекланган. Сабаби Украинада Янги Зеландия дипломатик ваколатхонаси йўқ.

Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегаралари яқинида «тажовузкор ҳаракатлари» кучайганидан хавотир билдиришган. Москва бу каби айбловларни бир неча бор рад этиб, ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтган.

Шунингдек, Австралия Бош вазири Австралии Скотт Моррисон ҳам австралияликлардан Украинани тарк этишни сўраган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинада бўлиб турган америкаликлардан мамлакатни тарк этишни сўраб чиққанди.

«Америка фуқаролари ҳозир у ерни тарк этиши керак. Бу бутунлай бошқача вазият ва ҳамма нарса тезда остин-устун бўлиши мумкин», — деган Байден.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг