Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчиб ўтди (фото)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчиб ўтди (фото)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Наврўз айёми кунларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати янги бинода иш бошлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф илгари сурилган ҳам эди.

Узоқ йиллардан бери вазирлик ўрнашиб келган Навоий кўчасидаги 12-уй вазифалари кенгайиб бораётган вазирлик талабларига жавоб бермай қолган эди.

ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг