Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм ва маданий мерос вазирлигида Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонланди

Туризм ва маданий мерос вазирлигида Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонланди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.

Давлат байроғи суверенитетимиз, тинчлигимиз, мустақиллигимиз, ҳудудий дахлсизлигимиз рамзи ҳисобланади. Бугун Давлат байроғи қабул қилинганига 31 йил тўлди. Шу муносабат билан Туризм ва маданий мерос вазирлигида тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик ходимлари иштирок этди. 

Таъкидлаш керакки, тадбирда давлатимиз мадҳияси жамоа томонидан жўр бўлиб куйланди ва Давлатимиз байроғининг аҳамияти, мустақиллигимиздаги ўрни алоҳида эътироф этилди.

Қувонарлиси, бугун дунёнинг турли бурчакларида турли жабҳаларда давлатимиз байроғи юқори кўтарилмоқда. Хусусан, айни дамда Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Светлана Осипова мутлоқ ғолиб бўлди. Шунингдек, Туркиядаги халқаро мусобақада Нигора Абдуллаева, Муҳаммадқодир Тоштемиров каби спортчиларимиз оғир атлетика бўйича чемпионликни қўлга киритди. Қолаверса, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк марта бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди. Бундан ташқари, спорт ва фан олимпиадаларида, бокс бўйича мусобақаларда ва бошқа соҳаларда ҳам хорижий давлатларда байроғимиз янада юксакларда ҳилпирашда давом этмоқда. Бу эса Ўзбекистон фуқароси, фарзанди сифатида ҳар биримизда чексиз фахр туйғусини уйғотади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг