Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги сотиб олинган уйнинг эгаси «емаган сомсаси»га пул тўлади

Янги сотиб олинган уйнинг эгаси «емаган сомсаси»га пул тўлади

Андижон шаҳридан уй сотиб олган фуқаро унинг ҳужжатларини расмийлаштирмасдан туриб, сотувчига хонадоннинг ҳақини тўлаб қўйган. Нотариал идорага боргач эса, уй тақиқдалигини ва ўз номига ҳужжатлаштириб ололмаслигини билган.

Сабаби, уйни сотган фуқаронинг банкдан 30 млн сўмдан ортиқ кредит қарзи мавжуд бўлса-да, Бюро ходимлари огоҳлантиришларига қарамай, тўламасдан келган. Оқибатда, қарздорга тегишли кўчмас мулкка тақиқ қўйилган.

Уйни сотиб олган фуқаро эса ушбу уйни қўлдан бой бермаслик учун сотувчининг банк олдидаги қарзларини тўлашига тўғри келди.

Шундай қилиб, М.С.нинг «Агробанк» Андижон вилоят филиали олдидаги 30 289 264 сўм қарздорлиги тўлиқ қопланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг