Янги ҳарбий институт битирувчиларига лейтенант унвони берилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети базасида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилгани ҳақда хабар қилган эдик. Институтда 2018/2019 ва 2019/2020 ўқув йилларида ушбу билим юртининг тўртинчи ва бешинчи босқич курсантлари таълими амалдаги ўқув дастурлари бўйича тугалланади.
Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультетига 2016, 2017 ва 2018 йилларда ўқишга кирган, тегишли равишда учинчи, иккинчи ва биринчи босқич талабаларининг ўқиши Тошкент ахборот технологиялари университети базасида «Телекоммуникация технологиялари» таълим йўналиши бўйича, тегишли равишда 2019/2020, 2020/2021 ва 2021/2022 йиллардан бошлаб эса Ҳарбий институт базасида амалга оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса Ҳарбий институтга номзодларни саралаш танлов асосида республиканинг муҳандислик-техник олий таълим муассасаларининг 3-босқичини тугатган, ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган, Ҳарбий институтда ўқишни давом эттириш ҳамда келгусида шартнома бўйича ҳарбий хизмат ўташ истагини билдирган, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган номзодлар таркибидан амалга оширилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳарбий институтида ўқиш Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматни ўташ билан тенглаштирилади.
Ҳарбий институт битирувчиларига «лейтенант» ҳарбий унвони ва давлат намунасидаги диплом берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter