Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ботир Зоҳидов эгаллади.

Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

Айни йиғилиш қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган бўлиб, кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.

Қайд этилишича, Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури бошланмоқда.

Йиғилишда, шунингдек, бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Маълумот учун, Ботир Зоҳидов бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаган. У, шунингдек, Марказий банк марказий аппаратида қатор лавозимларда ҳам фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг