Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил кечаси автобуслар ҳаракат вақти узайтирилади

Янги йил кечаси автобуслар ҳаракат вақти узайтирилади

Фото: Xabar.uz

2023 йил 31 декабр куни Янги йил байрами ва  аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, барча автобус йўналишларининг иш вақтлари 1 январ соат 01:00 га қадар узайтирилади. 

Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» маълумот берди. 

«Шу билан бирга, пойтахтимизнинг 18 та манзилида безатилган янги йил арчаларига оилангиз, яқинларингиз, ҳамкасбларингиз ёки дўстларингиз билан автобус ва электробуслар орқали етиб олишингиз мумкин.

Байрам кунлари транспортлар ҳаракати кўпайишини инобатга олган ҳолда, шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишингизни таклиф этамиз», дейилади маълумотда.

Автобуслар рўйхати қуйидаги линкда келтириб ўтилган. 

Эслатиш жоиз, 31 декабр куни Тошкент метросида ҳаракатланиш мутлақо бепул дея эълон қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг