Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлда бир аёлни салкам 300 миллион сўмга «ухлатиб» кетишди

Янгийўлда бир аёлни салкам 300 миллион сўмга «ухлатиб» кетишди

Foto: «Legkostbytia.ru»

Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Шўралисой маҳалласида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 171-моддаси 1-қисми (жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш) билан судланган 1969 йилда туғилган, Ж.И. яна жиноятга қўл урди.

У 2017 йилнинг июль ойидан 1 октябрь кунига қадар Янгийўл тумани, Наврўз маҳалласида фирибгарлик йўли билан, Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчасида яшовчи, уй бекаси, 1974 йилда туғилган, А.Ш. ишончини суиистеъмол қилиб, «тез орада қайтариб бераман», деб алдаб, баҳоси 299.428.571 сўм бўлган тилла-тақинчоқларини олган ва шу кунга қадар қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Унга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг