Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлдаги ёғ заводига нисбатан таъсир чораси қўлланилди

Янгийўлдаги ёғ заводига нисбатан таъсир чораси қўлланилди

«Янгийўл ёғ-мой» АЖ томонидан 2024 йил февраль ойида биржа савдоларига  10 тоннадан зиёд 250 млн сўмга яқин совун маҳсулоти тасдиқланган график режаси асосида муддатлар ва ҳажмларда қўйилиши кўрсатилган бўлсада, ушбу маҳсулот умуман сотувга чиқарилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Рақобат қўмитаси берган маълумотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 311-банди 18-хатбошисида, «Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш» ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Янгийўл ёғ-мой» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг