Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония Россия, Хитой ва КХДРни айблади

Япония Россия, Хитой ва КХДРни айблади

Японияда киберхавфсизлик стратегияси лойиҳаси Мамлакат киберхавфсизлик штабининг йиғилишида маъқулланган.  Агентлик сайтида чоп этилган ҳужжатда хакерлик ҳужумларининг потенциал манбалари сифатида биринчи марта Россия, Хитой ва КХДР қайд этилган. Бу ҳақда ТАСС маълум қилмоқда.

«Япония атрофидаги хавфсизлик ҳолати тобора оғирлашиб бормоқда ва киберфазо мамлакатлар ўртасидаги рақобат жойига айланиб, геосиёсий кескинликни акс эттирмоқда. Хитой, Россия ва Шимолий Корея ўз киберфазоси имкониятларини кучайтирмоқда ва маълумот ўғирлашга қаратилган киберҳужумлар уюштирмоқда», дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Хитой киберҳужумларни ҳарбий ва бошқа илғор технологияларни қўлга киритиш учун, Россия эса, гўёки, бошқа мамлакатларда фойдали ҳарбий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун амалга ошираётгани даъво қилинади.

Кибер потенциални кучайтириш учун Япония хавфсизлик бўйича тўрт томонлама мулоқот иштирокчилари билан яқиндан ишлаш ниятида, унга Австралия, Ҳиндистон ва АҚШ киради, дейилади тасдиқланган стратегияда.

Японияда ҳар йили турли хил компютер тармоқлари ва тизимларига 4 мингдан ортиқ ноқонуний киришга уринишлар қайд этилади.  Хусусан, NEC ва Mitsubishi Electric йирик электр корпорациялари сўнгги йилларда кибержиноятчилар қурбонига айланган.

Ғарб давлатлари бундан олдин ҳам Россиянинг турли киберҳужумларда, жумладан, давлат идоралари ва АҚШ компанияларига алоқадорлиги ҳақида бир неча бор айбловлар билдиришган.  Россия томони бу айбловларни доимий равишда рад этиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг