Японияда 21 июндан буён зилзилалар тўхтамаяпти

Токара ороллари, Япония
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
21 июнда бошланган сейсмик фаоллик ҳамон давом этмоқда. Энг кучли — 5,5 магнитудали, 20 км чуқурликдаги зилзила июл бошида кузатилди. Ер ости силкинишлари кучи Япониянинг етти балли шкаласи бўйича олти баллга етган.
Эҳтиёт чораси сифатида Акусэкидзима ороли аҳолисининг бир қисми эвакуация қилинган.
Япониянинг сейсмик фаолликни тадқиқ қилиш ҳукумат комиссияси январ ойида маълумот беришича, мамлакат кучли зилзилаларга ҳозирлик кўрмоқда — 8-9 магнитудали ер ости силкинишлари эҳтимоли кескин ошган. Яқин 30 йилда бу ҳодисанинг рўй бериш эҳтимолини мутахассислар 80 фоизга тенг дейишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter