Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда жазирама иссиқ сабаб 8 мингдан ортиқ киши шифохонага тушди

Японияда жазирама иссиқ сабаб 8 мингдан ортиқ киши шифохонага тушди

Фото:«Gismeteo»

Японияда сўнгги бир ҳафта ичида саккиз мингдан ортиқ одам жазирама иссиқ туфайли касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилган.

Шифохонага ётқизилганларнинг аксарияти 60 ёшдан ошган одамлардир. Улардан баъзилари боғда узоқ вақт ишлаган, бошқалари тежамкорлик туфайли уйда кондиционерни ёқмаган.

Сўнгги етти кун ичида камида 23 киши ғайритабиий иссиқ ҳарорат туфайли вафот этган.

Япониянинг шимоли-шарқий қирғоғида иссиқликдан сўнг кучли шамол кўтарилган. У ерга «Непартак» тайфуни кўтарилган. Мамлакатдаги ёмон об-ҳаво туфайли 20 дан ортиқ рейслар бекор қилинган.

Синоптиклар ёмғир ёғишини тахмин қилишмоқда. Маҳаллий ҳокимият шу сабабли аҳолини кўчкилар ва дарёлардаги сув сатҳининг кўтарилиши хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг