Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда ўсмирлар ўлими кўпайди

Японияда ўсмирлар ўлими кўпайди

Фото: Unsplash

Японияда 2024 йилда 529 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди — бу кузатувлар тарихидаги энг ёмон кўрсаткич, деб хабар берди South China Morning Post ҳукумат маълумотларига асосланиб.

Asahi газетаси ёзишича, Япония G7 мамлакатлари орасида ўз жонига қасд қилиш — ўсмирлар орасида асосий ўлим сабабчиси бўлган ягона мамлакатга айланди.

Асосий сабаблар — стресс, ўқишдаги муаммолар, тенқурлар билан низо ва келажакдан хавотир. Ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи шу омиллар билан боғлиқ. Қолган ҳолатларда депрессия (руҳий тушкунлик) ва саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммолар, 20 фоизида оиладаги низолар сабаб қилиб кўрсатилган.

Мактаб ўқувчилари орасида ўлим ҳолатлари кўпайишига акс ўлароқ, мамлакатда ўз жонига қасд қилувчилар умумий сони қисқарган. 2024 йилда 20 320 та шундай ҳолат қайд этилди, яъни бир йил олдингидан 1 517 та кам ёки 1978 йилдан буён энг паст кўрсаткич. Катталар ўртасида ўз жонига қасд қилиш молиявий қийинчиликлар ва оилавий муаммолар билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг