Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда учинчи тўплам тишларни ўстирадиган дори яратилди

Японияда учинчи тўплам тишларни ўстирадиган дори яратилди

Маълумки, инсонга табиатан иккита тиш тўплами берилган: 20 сут тиши ва 28-32 доимий тиш. Бироқ, олимлар эмбрион босқичида бўлган учинчи тўпламни ўстириш мумкинлигини аниқладилар.

Аксарият одамларда 32 та асосий тишларнинг чекланган тўплами мавжуд ва дунё аҳолисининг атиги 1 фоизида кўпроқ (гипердонтия) ёки камроқ (агенез) бўлиши мумкин. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тишларнинг қисман ёки тўлиқ йўқлиги фожиа эмас. Улар ўстирилиши мумкин.

Тишларнинг ўсиши учун бир нечта генлар масъулдир, аммо суяк морфогенетик оқсил (BMP) омиллари, суяк ва тишларнинг ривожланиши учун масъул бўлган молекулаларининг (Wnt) фаоллашувини бостирадиган USAG –1 оқсили ҳал қилувчи рол ўйнайди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, USAG -1 оқсилини бостириш янги тишларнинг ўсишига олиб келади. Бундан ташқари, Киото университетининг япон олимлари антитана нафақат етишмаётган тишларни ўстириши, балки учинчи тишлар тўпламининг ўсишини ҳам қўзғатиши мумкинлигини аниқладилар. Учинчи тўплам яқинда топилган ва «ҳаракатсиз эмбрионлар» ҳолатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг