Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда ёлғизлик бўйича вазир лавозими пайдо бўлди

Японияда ёлғизлик бўйича вазир лавозими пайдо бўлди

Японияда ёлғизлик масалалари бўйича вазир лавозими пайдо бўлди. Бу ҳақда Киодо агентлиги ҳудудлар ҳаётини тиклаш бўйича вазир Тетсуши Сакамотонинг баёнотига асосланиб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, 12 феврал куни Бош вазир Ёсихиде Суга у билан учрашган ва ўз лавозимини ёлғизлик вазири лавозими билан бирлаштиришни буюрган.

Суганинг бу қарорга ўз жонига қасд қилишнинг кўпайиши ва коронавирус ўртасида юзага келган бошқа муаммолар сабаб бўлган.

2020 йилда Японияда сўнгги 11 йил ичида биринчи марта ўз жонига қасд қилганлар сони кўпайган. Ўсиш 3,7 фоизни ташкил этди. Мамлакатнинг 20 минг 900 фуқароси ўз ихтиёри билан ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг