Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японлар қорамолларни зебрага ўхшатиб бўягани учун Шнобель мукофотига сазовор бўлди...

Японлар қорамолларни зебрага ўхшатиб бўягани учун Шнобель мукофотига сазовор бўлди...

Фото: Aichi Agricultural Research Center

Куни кеча 11 нафар япон олими биология бўйича Шнобель мукофотига сазовор бўлди деб ёзади  Куодо  нашри.

Бостонда бўлиб ўтган тантанали маросимда эътироф этилишича 19 йилдирки, камида битта япон фуқароси нуфузли мукофотларга эга бўлади. 1991 йилдан бери ҳар йили бериладиган мукофотларни эълон қилиб келаётган «Annals of Improbable Research» илмий ҳазил журналида ёзилишича, эътироф «аввал одамларни кулдириб, кейин ўйлантирадиган» илмий ютуқларни шарафлашга қаратилган. Ҳар йили турли номинациялар бўйича ҳайратланарли изланишлар учун ўнта шундай мукофот берилади.

Япония олимлари томонидан 2019 йилда чоп этилган тадқиқотга кўра, сигирларга оқ-қора чизиқлар чизиш чивин ҳужумлари билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради — сигирларнинг ўтлаши, яхши боқилиши ва жароҳат олишининг олдини олади. Чунки чорвачиликда чивинларга қарши кураш учун АҚШ йилига 2,2 миллиард доллар маблағ сарфлайди.

Бу тадқиқот шуни кўрсатдики, сигирларга чизилган оқ чизиқлар 50 фоиз чивинлар қўнишини камайтиради. Бу усул пашшаларга қарши қўлланилаётган пестицидларга муқобил бўлиши мумкин, яъни инсон ва ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит учун фойда келтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг