Яқин кунларда об-ҳаво қандай ўзгаради? Метеорологлар прогнози

Келаётган ҳафта бошларида Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Гидрометеорология хизмати прогнозларига кўра, душанба-чоршанба кундуз кунлари жойларда ҳаво ҳарорати +20 +25 даража, воҳа ва жанубий вилоятларда +28 даражагача илиқ ҳарорат кутилади.
Кечалари +5 +10 даража, воҳа ва жануб вилоятларида +12 даражагача илиқ ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.
13-15 март кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11-12 март кунлари республика ҳудудларида кучли ёмғир кузатилиб, сел келиши эҳтимоли хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter