Яқин Шарқдаги танглик олтин нархини оширди

Эронга ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан сўнг, молиявий бозорлардаги хавф-хатарлар фонида, бугун, жума куни олтин нархи ошди. Минтақавий хатарнинг кучайиши хавотирлари хавфсиз активларнинг жозибадорлигини оширди, деб хабар берди CNBC.
Олтин 0,3 фоиз қимматлаб, бир троя унцияси учун $2386,05 ни ташкил этмоқда. 1 унция — 31,1 грамм.
Олтин қуймалари, беш ҳафтадирки, тинмай қимматлашмоқда. Ушбу ҳафтада нарх ўсиши 2 фоиз атрофида бўлди.
«Бозор ҳужум хусусияти ва унинг акс-садоси ҳақида ҳақида қўшимча маълумотларни кутмоқда», — деди Capital.com молия бозори таҳлилчиси Кайл Родда.
Ўзбекистон Марказий банки 17 апрел куни олтин қуймалар ва эсдалик олтин тангалар нархларини янгилаган эди. Қимматбаҳо металлнинг 1 грамми нархи 1 млн сўмдан ошганди.
Ўша кунги сана бўйича 5 граммлик олтин қуймалар нархи 5 млн 12 минг сўмни, 15 граммлик эсдалик танга нархи 15 млн 181 минг сўмни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас