Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин соатлар ичида иккита ҳудудда 176 кишида коронавирус аниқланди

Яқин соатлар ичида иккита ҳудудда 176 кишида коронавирус аниқланди

Фото: «News.ru»

2020 йил 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 248, Тошкент вилоятида 106, Андижон вилоятида 12, Самарқанд вилоятида 10, Қорақалпоғистон Республикасида 9, Қашқадарё вилоятида 7, Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа юртимизда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 928 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг