Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшамайман сиз билан» — калтакланаётган бола воқеаси омбудсман томонидан назоратга олинди

«Яшамайман сиз билан» — калтакланаётган бола воқеаси омбудсман томонидан назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи ота уй-жой юзасидан оила аъзолари билан низолашиб, турмуш ўртоғи ва фарзандларини уйдан ҳайдаб чиқариш билан таҳдид қилаётганлиги ва фарзандини шафқатсизларча уриб дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича аёл маҳаллага ва участка нозирига мурожаат қилса ҳам, ҳеч қандай чора кўрилмасдан келмоқда, дейилади хабарда.

Видеода калтакланаётган боланинг «Яшамайман сиз билан» деган гаплари эшитилади.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг