Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яширилган қизча 5 ойдан сўнг Тошкент шаҳридан топилди

Яширилган қизча 5 ойдан сўнг Тошкент шаҳридан топилди

Фото: МИБ

Ота томонидан яшириб қўйилган қизча Яшнобод туманидан топилиб, онасига олиб берилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлими иш юритувига ФИБ Риштон  туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги қарорига асосан, қарздор жавобгар (ота) А.М. тарбиясидан ундирувчи даъвогар (она) А.Ф. тарбиясига бир нафар вояга етмаган фарзандини олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган, лекин ота фарзандини ундирувчи тарбиясига бермасдан, яшириб қўйганлиги аниқланиб, болани қидириб топиш учун давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 9 декабрда қидирув эълон қилинган. 

2023 йил 18 апрел куни қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ИИБ ҳамда Бюронинг Тошкент шаҳар қидирув шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида 2019 йилда туғилган қизча Яшнобод туманидан аниқланиб, топилган ва онаси А.Ф.га олиб берилиб, ижро иши тамомланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг