Яшнободда ЙТҲ оқибатида 5 мингдан ортиқ хонадонда газ узилди
11 июль куни соат 02:15 да рўй берган ЙТҲ оқибатида Яшнобод тумани «Гўзал» МФЙдаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган.
«Ҳудудгаз Пойтахт» хабарига кўра, оқибатда Яшнобод туманидаги қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти авария бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилган.
Аҳоли истеъмолчилари:
- «Гўзал» МФЙдаги 70 та ерли хонадон;
- «Олмос» МФЙ 58 та кўп қаватли уйлардаги 2436 та хонадон;
- «Қалқон» МФЙ 40 та кўп қаватли уйлардаги 3200 та хонадон.
- Улгуржи истеъмолчилар сони: 10 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter