Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙҲХББ тендер савдоларида қонун бузилиши аниқланди

ЙҲХББ тендер савдоларида қонун бузилиши аниқланди

Фото: Xabar.uz

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг бузилиши қайд этилди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 млрд 500 млн сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган. 

Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва  шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани маълум бўлди.

Ишни кўриб чиқиш натижасида, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш  масаласи кўриб чиқилади. 

Қўшимча қилинишича, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг