Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ олий мактаби ректори вазифасини бажарувчи тайинланди

Солиқ олий мактаби ректори вазифасини бажарувчи тайинланди

Фото: Олий Мажлис Сенати

Нарзиев Йигитали Шодмонович Солиқ олий мактаби ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У айни вақтда Солиқ қўмитаси раис маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

​Солиқ олий мактаби 2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат босқичига ҳужжатларни қабул қилмоқда. Ҳозирда қуйидаги 2 та йўналиш мавжуд:

​Солиқлар ва солиққа тортиш;

​Бухгалтерия ҳисоби.

​Келгусида «Рақамли солиқ маъмурчилиги» ҳамда «Солиқ ҳуқуқи ва молиявий назорат» йўналишлари ҳам очилиши кутилмоқда.

​Жорий ўқув йили учун 50 та давлат гранти ажратилган.

​Талабалар учун замонавий ўқув бинолари, Ахборот-ресурс маркази, спорт иншоотлари ва 1000 ўринли талабалар турар жойи ҳам мавжуд.

​Олий мактаб давлат олийгоҳи бўлгани учун ҳужжатлар my.uzbmb.uz платформаси орқали қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг