Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан буён 11 та янги нефт ва газ қудуғи ишга туширилди

Йил бошидан буён 11 та янги нефт ва газ қудуғи ишга туширилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёевга нефт ва газ соҳасида белгиланган вазифалар ижросининг ҳолати юзасидан ҳисобот берилди.

Маълумки, жорий йилнинг 30 январ куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, углеводород захираларини кенгайтириш ва тармоқни замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланганди. 23 феврал куни эса ушбу топшириқларнинг дастлабки ижроси кўриб чиқилиб, қатор қўшимча топшириқлар берилган эди.

Бугунги тақдимотда мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни яна бир бор таҳлил қилинди.

Нефт ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини кенгайтириш, янги конларни аниқлаш, мавжуд қудуқлар самарадорлигини ошириш ва қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу борада соҳа раҳбарларининг жорий йил бошидан 3D сейсмик қидирув ишлари 471 квадрат километр ҳажмда амалга оширигани, 11 та янги қудуқ ишга туширилгани, 20 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилгани ва 5 та технологик тадбир амалга оширилгани тўғрисидаги маълумоти кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, соҳада операцион самарадорликни ошириш, корхоналарнинг харажатларини мақбуллаштириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган чора-тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб ва қатъий интизом асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг