Йўл талашган автомобил одамлари билан ағдарилиб кетди
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёда аёллар ва ёш болаларни олиб кетаётган мошина йўл талашиб жарликка қулади» мазмунида видео тарқалди. Ҳолат бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 август куни соат 15:00 ларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, «Хонжиза» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-107 автомобил йўлининг 30-километрида ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган Ш.Ч. «УАЗ» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги «УАЗ» русумли транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда автомобилнинг ўнг томони тўқнашган. Натижада ҳайдовчи Ш.Ч. рул бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Ш.Ч.нинг 6 нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига кетишга рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича судга юбориш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter