Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўлларни кўкаламзорлаштириш учун сарфланган 46,5 млрд. сўм қани?

Йўлларни кўкаламзорлаштириш учун сарфланган 46,5 млрд. сўм қани?

Фото: Ўзавтойўл

Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг узунлиги 184 минг км. 2008 йилдан 2017 йилгача автомобил йўллари атрофини кўкаламзорлаштириш ишлари тизимли олиб борилмаган, суғориш тизими режали амалга оширилмаган. Бу ишлар учун 2008 йилдан 2017 йилгача 46,5 млрд. сўм сарфланган, яъни деярли ҳавога учирилган. Бу ҳақда «Ekologuz» каналида маълумот берилди.

2020 йилдан йўл четларига ўрнатилган дарахт ва гулларни томчилаб суғориш тизими орқали кўкаламзорлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, йўл четларига бир йиллик гуллар экилмайди ва фойдаланилаётган қўл меҳнати камайтирилади. Буларнинг барчасини янги барпо этиладиган «Йўл кўкалам суғориш» ташкилоти амалга оширади.

2020 йил 1 майдан умумий фойдаланишдаги йўллар четидаги ўсимликлар рўйхатга олиниб, ахборот-компьютер тизимига киритилади.

Автомобил йўлларни кўкаламзорлаштириш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази ишга туширилиб, унда ниҳоят ободонлаштириш мутахассислари жаҳон тажрибаси асосида ўқитилади. Дарахтларни тўғри буталаш, ўсимликларни тўғри парвариш қилиш, йўл четидаги дарахт ва буталар шовқинни, заҳарли газларни ютиб, ўрнига кислород чиқариши борасидаги билимлари оширилиб, кўникмалари шакллантирилади.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Президентининг «2020−2024 йилларда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт лойиҳалаштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган бўлиб, у умумий муҳокамага қўйилди.

P/S. Қарор қабул қилиниб, амалга оширилса, йўлларимиз чети обод бўлиб, миллион-миллион сўмга сотиб олиниб экилаётган, аммо парваришсиз қуриб қолаётган кўчатлар яшнаб, атрофга сув сочаетган суғориш тизими сувни исроф қилиб, асфальтни суғориб ётмасмиди?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг