Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўловчи поезди асфальт текисловчи машина билан тўқнашди — Россия

Йўловчи поезди асфальт текисловчи машина билан тўқнашди — Россия

Фото: РФ ИИВ Шимолий Осетия - Алания бошқармаси матбуот хизмати «РИА Новости»

Душанба, 8 ноябрь куни Шимолий Осетия (Россия)да «Владикавказ – Адлер» йўловчи поезди ва асфальт текисловчи машина тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-қурилиш техникаси ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

ИИВ ҳудудий бошқармаси хабар беришича, тўқнашув пайтида йўл-қурилиш техникаси темир йўлни кесиб ўтувчи пиёдалар йўлагини асфальтлаётган бўлган.

Тўқнашув оқибатида поезд издан чиқиб кетмаган ва йўловчиларга шикаст етмаган. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг