Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқолганига 10 йилдан ошган Malaysia Airlines самолётини қайтадан қидириш бошланади

Йўқолганига 10 йилдан ошган Malaysia Airlines самолётини қайтадан қидириш бошланади

Фото: Saim Munib / Unsplash.com

Малайзия ҳукумати йўқолганига 10 йилдан ошган Malaysia Airlines самолётини қайтадан қидириш бошланганини эълон қилди. The Guardian Малайзия транспорт вазирлигига асосланиб хабар беришича, қидирув ишларига шу йилнинг 30 декабридан киришилади.

Қидирув ишларига АҚШнинг сув ости робототехникасига ихтисослашган Ocean Infinity фирмаси жалб қилинган. Ҳинд океани тубини ўрганиш танаффуслар билан 55 кун давом этиши режалаштирилган. Янги қидирув ишлари йўқолган самолётни топиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда олиб борилади, аммо жойлар ҳақида аниқ маълумотлар ошкор этилмаган.

MH370 (Куала Лумпур Пекин) рейсини амалга ошираётган Boeing самолёти 2014 йилнинг 8 мартида парвоздан 40 дақиқа ўтгач ғойиб бўлган. Унинг бортида 12 нафар экипаж аъзоси ва 227 нафар йўловчи бўлган. Кенг кўламли халқаро қидирувларга қарамай, ҳаво кемаси топилмаган. Ушбу воқеа жаҳон фуқаро авиацияси тарихидаги ечилмаган жумбоқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг