ЙПХ ходимига пора таклифи ҳайдовчига қимматга тушди

Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф этган ҳайдовчи қўлга олинди.
Бухорода йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ҳолда «Спарк» русумли автомашинани бошқариб келаётган ҳайдовчи тўхтатилган. Тегишли ҳужжатлар талаб қилинганда, ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган автомашинани ишонч варақасисиз бошқариб келаётгани аниқланган. Унинг қоидабузарлиги юзасидан тузилган маъмурий баённома тузилган. Бироқ, ҳайдовчи инспекторга ушбу баённомани бекор қилиш ва автомашинани жарима майдонига жойлаштирмаслик эвазига пора таклиф қилган.
Инспектор томонидан ҳайдовчига унинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломати борлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан, қоидабузар ҳайдовчи пора таклиф қилаверишдан қайтмаган.
Йўл патрул хизмати инспектори ўша вақтнинг ўзида раҳбарият номига ёзган билдирги ёзган. Ва ушбу билдирги асосида Ўзбекеистон Республикаси ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухороо вилояти бўйича бошқармаси ҳамда департаментнинг Когон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
«Тадбир давомида ҳайдовчи жарима майдончаси маъмурият биносида инспекторга 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида бераётганида қўлга олинди. Мазкур жиноят юзасидан тегишли моддаларга кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»,- деди Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter