Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳарларда энг юқори ҳаракат тезлигини 60 км/соатга пасайтириш таклиф этилмоқда

Шаҳарларда энг юқори ҳаракат тезлигини 60 км/соатга пасайтириш таклиф этилмоқда

«Йўлларда травматизмни камайтириш ва олдини олиш, ўлим ҳолатларини камайтириш мумкин. Мисол учун, Норвегиянинг пойтахти Осло шаҳрида 2019 йилда ўлимга сабаб бўлган биргина ЙТҲ содир бўлди: автомобиль панжара тўсиққа урилиши натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Битта ҳам пиёда ёки велосипедчи ўлими ҳолати содир бўлмади.

Осло йўлларидаги вазиятни яхшилашга шаҳар ичида тезликни кескин чеклаш, шаҳар марказий туманларида автомобиль йўллари сонини камайтириш, йўл қопланиши сифатини яхшилаш ва автомобилларнинг замонавий ускуналар билан таъминланиши каби омиллар сабаб бўлди. Шу билан бирга, Норвегияда велосипедлар тобора оммалашиб боряпти» дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарида.

Шу сабабли ҳаракат жаҳон амалиёти ва юртимиздаги вазиятни комплекс тадқиқ этиш асосида шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари йўлларида энг юқори ҳаракат тезлигини 70 км/соат дан 60 км/соатга пасайтириш масаласини илгари сурган. 

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида йилига ўртача 9-10 мингта йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлади, улардан икки мингдан ортиғида инсонлар ҳалок бўлмоқда.

2018 йилнинг ўзида Ўзбекистонда 2 262 нафар киши ЙТҲ қурбони бўлди.

Ҳалок бўлганлар сони 2017 йилга нисбатан 8,5 фоизга камайган бўлса-да (2 473 киши), бу кўрсаткич ҳамон юқори — бир кунда 6 киши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг