Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юридик университетга ректор тайинланди

Юридик университетга ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги қарорига кўра, Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди.

Унга кўра, Акбар Тошқулов университетнинг янги ректори сифатида иш олиб боради. Кеча у Адлия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.

Маълумот учун, юридик университетнинг аввалги ректори Раҳим Ҳакимов июнда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. Шундан буён университетда ректорлик лавозими вакант эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг