Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирусга чалинган 113 беморнинг аҳволи ўта оғир: яна бир киши вафот этди

Юртимизда коронавирусга чалинган 113 беморнинг аҳволи ўта оғир: яна бир киши вафот этди

Фото: «Newbur.ru»

2021 йил 24 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 89027 (+348) нафарни ташкил этмоқда, деб ёзади ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 40 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 68 нафари Тошкент вилоятида, 182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Андижон вилоятида 16 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 29 нафар, Фарғона вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 2 нафар, Тошкент вилоятида 29 нафар, Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85764 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 643 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2620 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг