Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 33 мингдан ошди

ССВ хабарига кўра, шу пайтга қадар мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 317 нафари тузалди.
Жумладан, уларнинг 203 нафари Тошкент шаҳрида, 87 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 5 нафари Андижон вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Шу тариқа, айни вақтда юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 33 261 нафар, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter