Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Замонамиз қаҳрамони образи тасвирланган янги асарлар тақдим қилинди

Замонамиз қаҳрамони образи тасвирланган янги асарлар тақдим қилинди

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Кеча, 5 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги қарори ҳамда 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида эълон қилинган «Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони» ижтимоий лойиҳаси доирасида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган 4 та янги китоб тақдимоти ва асарлар муаллифлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентлик расмий сайти хабар берди.

ЎзМАА тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида ўтказилган тақдимот ва ижодий учрашувда ёзувчилар Қўчқор Норқобилнинг «Бу ерларда ҳаёт бошқача», Исажон Султоннинг «Ҳазрати Хизр изидан», Луқмон Бўрихоннинг «Титраётган тоғ», Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Осмон оғуши» номли асарлари кенг жамоатчиликка намойиш этилди.

Тақдимотда сўзга чиққан, ЎзМАА Бош директорининг биринчи ўринбосари С.Шукуров бугунги кунда юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб, китобхонлик ҳамда мутоалаа маданиятини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг самараси ҳақида сўз юритди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори Баҳодир Карим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди, ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими Сувон Мели, адабиётшунос олим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ислом Ёқубовлар мазкур асарлар ўзбек адабиётида муҳим воқеа эканлигини таъкидлаб, улар ҳақида ўзларининг қимматли фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Китоб ихлосмандларининг ёзувчилар Исажон Султон, Абдуқаюм Йўлдошев, Қўчқор Норқобиллар билан ижодий учрашуви қизқарли савол-жавобларга бой бўлди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг