Зеленский АҚШнинг пуллари нимага сарфланаётганини айтди
Киевга ҳарбий ёрдам тариқасида ўтказилган маблағлар тўғридан тўғри Украинага сарфланмайди, балки дарҳол АҚШ иқтисодиётига қайтиб тушади. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Нашр журналисти Украина раҳбарига кўплаб америкаликларнинг Вашингтоннинг Киевни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаётган маблағидан хавотирлари ҳақида савол берди.
«Бу пул Украинага берилмайди. Бу пул Америка заводларига қурол-яроғ ишлаб чиқариши учун сарфланади, Америкада иш ўринлари яратилади... Ва биз фақат ўз озодлигимиз учун курашаётганимиз йўқ. Агар Украина бўлмаганида, бу бошқа давлат бўларди», деб жавоб берди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Вашингтон Украинага 400 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, унга Patriot ва Stinger ракеталари, Брэдлей жанговар машиналари ва бошқа ўқ-дорилар киради.
Шунингдек, Украина раҳбари Харков атрофида юзага келган қийин вазият ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, аҳвол оғирлашишига халқаро ёрдамнинг кечикиши сабаб бўлган. Бу омил Путинга имконият яратди, дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter