Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.

«Бир йил, олти ой ва тўққиз кун — режалаштиришдан амалий натижагача. Бу энг узоқ масофали амалиётимиз бўлди», – деди Зеленский ўзининг Telegram каналида.
Унинг маълум қилишича, 1 июнь куни амалга оширилган FPV-дрон ҳужумлари доирасида Россиядаги қатор ҳарбий аэродромлар – «Дягилево» (Рязань), «Оленья» (Мурманск), «Белая» (Иркутск) ва «Иваново» (Иваново вилояти) нишонга олинган. Операция давомида 117 та дрон ва шунча дрон оператори фаол иштирок этган.
«Эндиликда буни очиқ айтиш мумкин: операциямиз офиси Россия ҳудудида, ФСБ бошқармасининг биноси яқинида жойлашган эди», – деди Зеленский ўзининг кечаги мурожаатида.

Украина томонининг баёнотига кўра, ҳужумлар натижасида 41 та рус ҳарбий самолёти йўқ қилинган. Россия Мудофаа вазирлиги эса ҳужумни тасдиқлаган ҳолда, фақатгина Мурманск ва Иркутскда айрим авиация техникасига шикаст етганини маълум қилган. Қолган аэродромлардаги «террористик ҳужумлар» бартараф этилгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг