Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Сахаров мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Зеленский Сахаров мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Европарламентдаги энг йирик фракция Европа халқ партияси (ЭПП) Украина президенти Владимир Зеленский ва шу мамлакат халқини Андрей Сахаров номидаги фикр эркинлиги мукофотига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

«ЭПП Украина халқи ва Украина президенти Владимир Зеленскийни Европарламентнинг Сахаров номидаги «Фикр эркинлиги учун» мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Улар ҳар куни жанг майдонида Европа қадриятларини ҳимоя қилишда давом этмоқдалар», — дейилади фракция баёнотида.

«Президент Владимир Зеленский бошчилигидаги Украинанинг жасур халқи бу йил фикр эркинлиги учун Сахаров мукофотини олишга лойиқ эканига шубҳа қилмаймиз. Улар ҳар куни жанг майдонида Европа қадриятларини ҳимоя қилишда давом этмоқдалар. Умид қиламанки, бизнинг номзодимиз европарламентдаги барча сиёсий гуруҳлар томонидан қўллаб-қувватланади», деди Европарламент депутати Раса Юкнявичене.

Фикр эркинлиги учун Сахаров мукофоти 1988 йилда Европа парламенти томонидан таъсис этилган. Мукофот бутун дунё бўйлаб фикр эркинлиги, инсон ҳуқуқлари учун курашга алоҳида ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Ўтган йили Сахаров мукофоти россиялик мухолифатчи Алексей Навальныйга берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг