Зеленский урушдаги йўқотишлар ҳақида маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг бостириб кириши ортидан бошланган 7 ҳафталик уруш давридаги йўқотишлар ҳақида CNN каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Зеленский берган маълумотларга кўра:
- 2500-3000 ҳарбий ҳалок бўлган;
- 10 000га яқин аскар яраланган;
- ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сони аниқмас.
Шунингдек, Зеленский Россия армияси таркибида 19 000-20 000 аскар ҳалок бўлганини айтган. Рус президенти матбуот котиби Дмитрик Песков эса Россия катта йўқотишларга учраганини тан олганди. 25 мартдаги маълумотга кўра:
- 1351 ҳарбий ҳалок бўлган;
- 3825 аскар яраланган.
Россия мудофаа вазирлиги Украинада 14 минг аскар ўлгани, 16 мингтаси яраланганини айтган. АҚШнинг ҳисоб-китобига кўра, рус армиясида 10 мингдан ортиқ, НАТО хабарига кўра эса 7000-15000 атрофида аскар ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter