Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Зиддиятлар эпидемияси» Африкага етиб борди: Нигерия ва ЖАР келишмай қолди

«Зиддиятлар эпидемияси» Африкага етиб борди: Нигерия ва ЖАР келишмай қолди

Фото: «Depositphotos»

Жанубий Африка Республикаси Нигериядаги дипломатик ваколатхоналарини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда.

ЖАР ташқи ишлар вазири Наледи Пандорнинг айтишича, элчихона ходимларига нисбатан таҳдид бўлганидан сўнг ушбу қарорга келинган.

«Сезиб турибмиз, гина-кудуратлар бор, биз бунинг ечимини топишимиз керак», — деди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, ЖАРда чет элликларга қатор ҳужумлар уюштирилганидан сўнг Нигерия ҳукумати бу мамлакатдан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетишини билдирганди.

Икки мамлакат ўртасида зиддият пайдо бўлишига сабаблардан бири сифатида, шунингдек, Нигерия ЖАРда бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодий форумини тарк этгани кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг