Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зомби-вирус одамларга юққан бўлиши мумкин — шифокорлар

Зомби-вирус одамларга юққан бўлиши мумкин — шифокорлар

Америкалик шифокорлар биринчи марта сурункали заифлантирувчи (CWD) билан касалланган деб гумонланаётган икки кишини аниқладилар. Бу касаллик илгари кийикларда учраётганди. Ушбу вирус ҳайвонларни зомбига айлантиради. Бу ҳақда Neurology журналида маълум қилинди.

Иккала ҳолат ҳам 2022 йилда қайд этилган. Жабрланганлардан бири, 72 ёшли овчи кийик гўштини мунтазам равишда истеъмол қилган. Натижада унинг аҳволи ёмонлашади: у тажовузкор бўлиб, ақлдан озиш белгилари кузатила бошланади. Шифокорларнинг муолажаларига қарамай, у бир ойдан кейин вафот этади.

Ушбу беморнинг танишларидан бири ҳам шунга ўхшаш касаллик билан оғриган. У ҳам овчи бўлган ва CWD билан касалланган кийик гўштини истеъмол қилган бўлиши мумкин. Бу иккала овчининг ҳам CWD қурбони бўлган деган хулосалар чиқармоқда.

Мақола муаллифларига кўра, аломатлар овчиларнинг зомби-вируси қурбони бўлганига ишора қилади. Бироқ, буни тўлиқ ишонч билан айтиш имконсизлигини қайд этишади.

Кийикларда аниқланган ушбу зомби-вирусини даволаб бўлмаслиги ва у ўлимга олиб келиши айтилади. Унинг тарқалишини олдини олиш ҳам жуда қийин: патоген тупроқ юзасида узоқ вақт омон қолиши ва юқори ҳарорат, дезинфекциялаш воситаларига бардош бериши мумкин.

Аввалроқ олимлар Сибирнинг абадий музлигидан ёши 48 500 йил бўлган зомби-вирусларини топгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг