Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зўравонликни интернетда тарқатганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Зўравонликни интернетда тарқатганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Фото: Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун Президент томонидан имзолангани ҳақида хабар берилганди. 

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгатиришга кўра, эндиликда порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).

Шунингдек, оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

 Эндиликда:

- туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);

- ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг