Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Афғонистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 14 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида вазир Афғонистон президенти ва у орқали бутун афғон халқига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳурмати ва тинчлик ва фаровонлик изҳор этилган энг эзгу тилакларини етказган.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик сиёсий мулоқотларини бошлаш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мазкур мулоқот афғонларнинг ўзлари томонидан амалга ошириши муҳимлигини таъкидлайди.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон президенти ва биродар ўзбек халқига мамлакатидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасидаги изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик изҳор этди.

Суҳбатда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилган. Аввало, Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон транзит йўлакларини ташкил этиш ва минтақадаги ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган йирик транспорт, энергетика ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг