Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолининг солиқдан 500 миллиард сўм пеняси кечиб юборилади — Мирзиёев

Аҳолининг солиқдан 500 миллиард сўм пеняси кечиб юборилади — Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги чиқишида аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилишини маълум қилди. 

«Маҳалланинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича ҳам қатор янгиликлар қилинади. Бу борада, аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Бу – Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади, дегани.

Шунингдек, мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади. (Қорақалпоғистонда 20 миллиард сўм).

Шу билан бирга, маҳаллалар учун «Очиқ бюджет» имкониятларини янада кенгайтирамиз ва унга ажратиладиган маблағларни 3 карра оширамиз. Энди, «Очиқ бюджет» лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз», – деди номзод қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг