Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болгария президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Болгария президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

10 июн куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Президентимиз олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг